Император Николайга тегишли қимматбаҳо тухум 30 млн долларга сотилди
Тухумнинг ташқи қисмида платина ва 4 500 дона атиргул шаклидаги олмослардан ясалган қор парчаси нақши бор. Болшевиклар инқилобдан кейин ноёб буюмни арзон-гаровга сотиб юборган.

Заргар Крал Фаберже яратган "Қиш тухуми" аукционда рекорд 30,2 миллион долларга сотилди.
1913 йилда рус императори Николай Иккинчи учун яратилган нодир “Қиш тухуми” Лондонда бўлиб ўтган Чристиэс аукционида 30,2 миллион долларга сотилиб, Фаберже империал тухумлари орасида янги рекорд ўрнатди.
Император томонидан онасига совға сифатида буюртма қилинган “Қиш тухуми" уч дақиқада номаълум харидорга 30,2 миллион долларга сотилди.
Бу рекорд нарх Фаберж заргарлик уйи яратган қимматбаҳо тухумларнинг тобора камайиб бораётгани ва ноёблигини акс эттиради. Сўнгги 23 йил ичида уларнинг ҳеч бири аукционда пайдо бўлмаган.
Санкт-Петербургдаги тарихий заргарлик уйи жами 50 та шундай тухум яратган, “Қиш тухуми" эса шахсий қўлларда қолган атиги еттитасидан бири. Қолганлари йўқолган ёки музей ва институтлар тасарруфида.
Қимматбаҳо тошлар билан безатилган бу тухумлар Николай II ва ундан олдинги Александр III учун 1885–1916 йиллар оралиғида яратилган бўлиб, улар Пасха байрамида оила аъзоларига тақдим этилган. Ҳар бир тухумни яратиш тахминан бир йил давом этган, ва одатда подшолар буюрмаси ясалагандан кейин яна бошқасини буюртма қилган.
Аукционнинг Фаберже ва рус санъат асарлари бўлими раҳбари Марго Оганесианнинг айтишича, “Қиш тухуми" Фаберж яратган 50 асарнинг ичида энг ажойиб, санъат жиҳатидан энг ижодкорона ва энг ноодатийси ҳисобланади.
Асосий материали тоғ кристали (кварц) бўлган бу тухум муз бўлагига ўхшаш қилиб, усти қиров билан қоплангандек яратилган. Ташқи қисмида платина ва 4 500 дона атиргул шаклидаги олмослардан ясалган қор парчаси нақши бор. Ички қисмида эса Фабержнинг анъанавий “сюрпризи”: оқ кварц, нефрит ва гранатлардан ишланган ёғоч анемонлари солинган кичик осма сават жойлашган.
"Қиш тухуми" дизайни ўша давр учун ғайриоддий тарзда, аёл заргар Алма Пихл томонидан яратилган. Маълумотларга кўра, Фаберж бош заргари Алберт Ҳолмстрёмнинг жияни бўлган Пихл устахонадаги дераза ойнасида муз кристаллари ҳосил бўлганини кўргач, шу ғояни ўйлаб топган.
Николай II тухумни 24 600 рублга сотиб олган. Бу Фаберж ўз асарлари учун олган энг юқори нархлардан бири бўлган, дея маълумот беради аукцион томонидан эълон қилинган ҳисоб-фактуралар.
“Уни қўлингизга олганингизда, худди муз бўлагини ушлаётгандек бўласиз” - дейди заргарлардан бири.
1917 йилги феврал инқилобидан сўнг Николай II ҳукумати ағдарилгач, "Қиш тухуми" бир қанча коллекционерларнинг қўлидан ўтди. Болшевиклар уни янги Совет давлатини бюджетини кучайтириш мақсадида сотиб юборган ва тухум 1920–1930 йилларда Варцки томонидан атиги 450 фунтга (ҳозирги ҳисобда тахминан 30 минг доллар) харид қилинган. Кейинчалик у турли британиялик коллексионерлар қўлида сақланиб, 1975 йилда йўқолиб кетган.
1994 йилда тухум яна пайдо бўлиб, Женевада бўлиб ўтган Чристиес аукционида 7,2 миллион Швейцария франкидан (ўша пайтда 5,6 миллион доллар) кўпроққа сотилди. Бу Фаберже тухуми учун янги рекорд бўлган ва у яна 2002 йилда Ню-Йоркдаги аукционда $9,6 миллионга сотилиб, ўз рекордини янгилаган.
Кечаги аукционда яна бир қаттиқ тошдан ясалган кўча рассоми ҳайкалчаси ҳам эътибор қозониб, 2 миллион долларга сотилди. Куннинг бошқа йирик лотлари орасида Фаберж яратган 1,000 дан ортиқ асарни ҳужжатлаштирган ноёб тасвирли китоб ҳам бор бўлиб, у 508,000 фунт (тахминан $670,865) га сотилди.