Улуғбек Мустафоев Жиззах вилояти ҳокими этиб тасдиқланди
Халқ депутатлари вилоят сессиясида ташкилий масала кўриб чиқилди.

Халқ депутатлари Жиззах вилояти кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида Улуғбек Мустафоев Жиззах вилояти ҳокими этиб тасдиқланди.
У Эргаш Солиевнинг ўрнига 2014 йил декабрдан бери ҳоким вазифасини бажариб келаётган эди.
Шавкат Мирзиёев янги ҳоким билдирилган ишончни оқлаб, кейинги йилда вилоятга 4,5 миллиард доллар хорижий инвестиция олиб келиш, экспортни 500 миллион долларга етказиш, 175 минг одамни ишли қилиш, 15 минг оилани камбағалликдан чиқариш борасида қаттиқ ишлаши кераклигини кўрсатиб ўтди.