Рақобат қўмитаси реклама қонунчилигини бузган МЧЖни жаримага тортди
“Ozone Fitness” МЧЖ томонидан ижтимоий тармоқларда номақбул (нотўғри) реклама-ахборотлари жойлаштирилганлиги аниқланган.

Рақобат қўмитаси реклама қонунчилигини бузган МЧЖни жаримага тортди.
Қўмита томонидан реклама қонунчилига риоя қилиш юзасидан мониторинг ишлари олиб борилган.
Олиб борилган мониторингларда “OZONE FITNESS” МЧЖ томонидан ижтимоий тармоқларда номақбул (нотўғри) реклама-ахборотлари жойлаштирилганлиги аниқланди.
Юқоридагиларга кўра, Қўмита Махсус комиссияси томонидан “OZONE FITNESS” МЧЖга нисбатан “Реклама тўғрисида”ги Қонун талаблари бузилиши аломатлари билан иш қўзғатилиб, натижаси юзасидан молиявий жарима қўллаш ҳақида қарор қабул қилинди.
Шунингдек, қонунбузилиш ҳолатини бартараф этиш ва келгусида йўл қўймаслик юзасидан кўрсатма берилди.
Маълумот ўрнида. Махсус комиссиянинг ушбу қароридан норози бўлган томон Қўмитанинг Апелляция кенгашига ёки судга мурожаат қилиш ҳуқуқига эга.
Аввалроқ қўмита томонидан чиқинди корхоналари аҳолидан 8,8 млрд сўмдан ортиқ асоссиз маблағ ундиргани аниқланганди.