Ўзбекистон Хитой билан сунъий йўлдош учиришда иштирок этади
Сунъий йўлдошга “Самарқанд-2028” номи берилади. Бу 2028 йил Самарқандда ўтказиладиган “Халқаро астронавтика конгресси”ни рамзий маънода ифодалайди.

Ўзбекистон Хитойнинг "Самарқанд-2028" сунъий йўлдошини учиришда иштирок этади. Бу ҳақда "Ўзбеккосмос" агентлиги ахборот хизмати хабар берди.
“Ўзбеккосмос” агентлиги ва “Star.Vision” компанияси ўртасида имзоланган меморандумга мувофиқ Хитой томонидан фазога учирилиши режалаштирилаётган гиперспектрал сунъий йўлдошга “Самарқанд-2028” номи берилади.
Бу 2028 йил Самарқандда ўтказиладиган “Халқаро астронавтика конгресси”ни рамзий маънода ифодалайди.
Шунингдек, меморандумга кўра ерни масофавий зондлашга мўлжалланган мазкур йўлдош учун сунъий интеллект модулини “Ўзбеккосмос” агентлиги мутахассислари ишлаб чиқишади.
Йўлдош олган суратларни ҳаво сифатини бирламчи баҳолаш, қишлоқ хўжалиги экинлари ва ўрмонларни мониторинг қилишда қўллаш мумкин бўлади.