platina.uz
Жамият

Юридик университетда факултет деканларини сайлаш жорий этилади

2, 3 ва 4-курс талабалари учун юридик таълим дастурларининг 50 фоизи аудиторияларда, 50 фоизи суд, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ва бошқа юридик соҳага оид ташкилотларда ўтказилади. 

Юридик университетда факултет деканларини сайлаш жорий этилади

Юридик университетда факултет деканларини сайлаш амалиёти жорий этилади.

“Ўзбекистон Республикасида юридик таълим ва илм-фанни янада ислоҳ қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент Фармони (ПФ–232-сон, 26.11.2025 й.) қабул қилинди.

Фармонга кўра, қуйидагилар юридик таълим ва илм-фан ривожланишида эришиладиган асосий вазифалар этиб белгиланди, жумладан:

- юридик таълим самарадорлиги ва сифати устидан назоратни кучайтириш;

- Тошкент давлат юридик университетининг (Университет) 2030 йилгача нуфузли Quacquarelli Symonds рейтингида ҳуқуқ соҳаси бўйича юқори 1 000 талик университетлар рўйхатига киришини таъминлаш.

2026/2027 ўқув йилидан Университетда тажриба тариқасида амалий ўқитиш ҳамда клиник ва дуал таълим тамойили асосида таълим олиш тизими жорий этилади.

Бунда 2-, 3- ва 4-курс талабалари учун юридик таълим дастурларининг 50 фоизи аудиторияларда, 50 фоизи суд, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ва бошқа юридик соҳага оид ташкилотларда ўтказилади.

2027/2028 ўқув йилидан “Юриспруденция” йўналиши мавжуд бошқа давлат олий таълим ташкилотларида Университет тажрибаси натижаларидан келиб чиқиб, амалий ўқитиш ҳамда клиник ва дуал таълим тамойили асосида таълим олиш тизими йўлга қўйилади.

Университетда таълим – тадқиқот – амалиёт интеграциясини таъминлаш мақсадида соҳавий факультетлар тизими академик департамент, тадқиқот, амалиёт ва карьера марказларидан иборат таркибда шакллантирилади.

Университет кафедралари негизида академик департаментлар ва улар таркибида шўъбалар ташкил этилади.

Тадқиқот марказлари факультетлар йўналишидан келиб чиқиб илмий ходимлардан иборат бўлади, ҳуқуқни қўллаш амалиётида юзага келаётган муаммо ва камчиликларни илмий ёндашувлар асосида тадқиқ қилади.

Шунингдек, факультет деканлари, департамент бошлиқлари ва марказ раҳбарларини сайлаш амалиёти жорий этилади.

Улар 2 ўқув йилига сайланади ҳамда бир шахс сурункасига 2 муддатдан ортиқ мазкур лавозимларга сайланиши мумкин эмас.

Академик департаментлар бошлиқлари ва марказлар раҳбарлари факультет декани ўринбосарлари ҳисобланади.

Шўъбалар профессор-ўқитувчилар таркибидан иборат бўлиб, уларнинг раҳбарлари кафедра мудирларига тенглаштирилади.

Университет 3- ва 4- курс талабаларини давлат ташкилотлари, нотариат ва адвокатлик тузилмаларига иш юритувчи, юрисконсульт ёрдамчиси сифатида ишга қабул қилишга рухсат этилади.

2026/2027 ўқув йилидан:

Университетда сунъий интеллект асосида дарс сифатини баҳолаш тартиби жорий этилади. Бунда электрон таълим платформасида:

- талабаларнинг оралиқ билими даражасини аниқлаш механизми белгиланади;

- якуний назорат ишларини сунъий интеллект томонидан баҳолаш йўлга қўйилиб, инсон омили чекланади;

Университетда “Рақамли ҳуқуқ” (Digital Law) халқаро таълим йўналиши жорий этилади. Бунда:

- мазкур йўналишга ўқишга қабул қилиш танловлари ихтисослашган хорижий ташкилотлар билан ҳамкорликда IQ тест тартибида ўтказилади;

- танловда чет тиллари бўйича В2 даражадаги миллий ёки унга мос даражадаги халқаро сертификатга эга шахслар иштирок этади;

- ўқув жараёни инглиз ва бошқа тилларда олиб борилади.

© 2025 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid