platina.uz
Сиёсат

Саида Мирзиёева куч тузилмалари раҳбарлари билан йиғилиш ўтказди

Унда гиёҳванд моддалар савдоси ва уюшган жиноятчиликка қарши курашиш масаласи кўтарилди. 

Саида Мирзиёева куч тузилмалари  раҳбарлари билан йиғилиш ўтказди

Президент администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева куч тузилмалари раҳбарлари билан йиғилиш ўтказди.

Қатъий ва доимий назоратни талаб қиладиган яна бир муҳим масала - гиёҳванд моддалар савдоси ва уюшган жиноятчиликка қарши курашиш экани таъкидланди.

"Бугун Президент Администрациясида куч тузилмалари раҳбарлари билан ишчи йиғилиш ўтказилди. Наркожиноятчилик, жиноий гуруҳлар ва ноқонуний қурол-яроғ айланмасига қарши курашиш бўйича мувофиқлаштирилган самарали тизимни қисқа муддатда яратиш вазифаси қўйилди" дея ёзади Мирзиёева.

"Жамиятда, биринчи навбатда ёшлар орасида гиёҳванд моддаларнинг тарқалишига йўл қўймаслик, ёш авлодни гиёҳвандлик балосидан асраш ва фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш давлатнинг бевосита бурчидир. Бу йўналишдаги ҳар қандай ноқонуний хатти-ҳаракатларга қатъий равишда чек қўйилиши шарт", дея такидланади хабарда.

© 2025 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid