platina.uz
Жамият

Фурқат тумани ИИБ собиқ бошлиғи ва ўринбосари 4 йилга қамалди

Улар мактаб директори ва собиқ инспекцияси раҳбари иши бўйича айбдор деб топилди. Тайинланган жазо манзил-колонияларида ўтаттирилиши белгиланди. 

Фурқат тумани ИИБ собиқ бошлиғи ва ўринбосари 4 йилга қамалди

Фурқат тумани ИИБ собиқ бошлиғи ва ўринбосари 4 йилга қамалди. Бу ҳақда Фарғона вилояти судлари хабар берди.

Улар мактаб директори ва собиқ инспекцияси раҳбари иши бўйича айбдор деб топилди.

Жиноят ишлари бўйича Қува туман судининг 2025 йил 28 ноябрдаги ҳукми билан А. Х. (1986 йилда туғилган, Фурқат тумани ИИБ бошлиғи лавозимида ишлаган) ва Ж. Р. (1991 йилда туғилган, Фурқат тумани ИИБ бошлиғининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаган) Жиноят кодексининг 141-3-моддаси 2-қисми “б” банди, 142-моддаси, 206-моддаси 1-қисми, 230-2-моддаси 1-қисми ва 234-моддаси 1-қисмида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбли деб топилди.

А. Х. ва Ж. Р.нинг ҳар бирига 3 йил муддатга Ички ишлар вазирлиги тизимида ҳамда давлат иштирокидаги корхона, муассаса ва ташкилотларда мансабдорлик ва моддий жавобгарлик юклатилган ишларда ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилган ҳолда 4 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.

Тайинланган жазони манзил-колонияларида ўтаттирилиши белгиланди.

Жабрланувчилар Г. Қ. ва Қ. А.га келгусида маънавий зарар ва бошқа зарарлар юзасидан тегишли ҳужжатларни илова қилгани ҳолда фуқаролик ишлари бўйича судга мурожаат қилиш ҳуқуқлари тушунтирилди.

Жиноят ишлари бўйича Қува туман судининг ушбу ҳукми устидан тарафлар қонунда белгиланган тартиб ва муддатда Фарғона вилоят судининг жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъатига апелляция/кассация тартибида шикоят бериш ва протест келтиришга ҳақлидир.

Шунингдек, суднинг алоҳида хабарномаси билан А. Х. ва Ж. Р.га оид жиноят иши юзасидан бошқа шахсларга нисбатан жиноят ишини қўзғатиш тўғрисидаги масалани ҳал қилиш учун тегишли материалларни илова қилган ҳолда Фарғона вилояти прокуратурасига хабар қилиниши белгиланди.

© 2025 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid