Саида Мирзиёева базалтдан иссиқлик сақловчи минерал плиталар ишлаб чиқарадиган заводга борди
Маҳаллий хомашё ва материаллардан фойдаланиш эвазига ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш даражаси 80 фоизга етган.

Президент Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева Қорақалпоғистондаги заводда бўлди.
"Қорақалпоғистонда мамлакатимиз саноат салоҳиятини мустаҳкамлашга хизмат қиладиган янги объектлар ишга туширилмоқда.
Маҳаллий хомашё асосида энергия тежамкор ва экспортбоп маҳсулотлар яратиш муҳим. Бугун базалтдан иссиқлик сақловчи минерал плиталар ишлаб чиқарадиган "Karakalpak Basalt Wood" МЧЖ заводининг раҳбарлари ва мутахассислари билан шу ҳақда суҳбатлашдик", дея ёзади Мирзиёева.
Маҳаллий хомашё ва материаллардан фойдаланиш эвазига ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш даражаси 80 фоизга етган.
Ушбу лойиҳа ҳудуднинг экспорт имкониятларини кенгайтиради, янги иш ўринларини яратади ва Қорақалпоғистоннинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишига салмоқли ҳисса қўшади, дейилади хабарда.