platina.uz
Жаҳон

Гонгконгда минглаб одамлар яшайдиган кўпқаватли уйлар ёниб кетди

Оқибатда 44 киши ҳалок бўлган. 279 киши бедарак йўқолгани хабар берилди. 

Гонгконгда минглаб одамлар яшайдиган кўпқаватли уйлар ёниб кетди

Гонконгда аҳоли яшайдиган бир неча кўпқаватли уйлар ёниб кетди.

South China Morning Post нашрининг хабар беришича, Гонконгдаги квартиралар ёнғинида ҳалок бўлганлар сони 44 кишига етди, яна 45 киши оғир аҳволда.

Нашр маълумотларига кўра, 279 киши бедарак йўқолган.

26 ноябр куни Гонконгдаги бир неча минг киши истиқомат қиладиган турар-жой мажмуасидаги кўп қаватли бинолар ёниб кетди. Баъзи одамлар бинолар ичида қолиб кетган эди.

Ёнғин бошланганида мажмуада кенг кўламли таъмирлаш ишлари олиб борилаётган эди. Ёнғин тезда биноларга тарқалди. Ёнғиннинг якуний сабаби ҳали аниқланмаган.

Ходиса билан боғлиқ ҳолда уч киши одам ўлимига сабаб бўлишда айбланиб ҳибсга олинди. Полиция қурилиш компаниясининг икки директори ва маслаҳатчисини "қўпол тарздаги бепарволик" учун ҳибсга олганини эълон қилди.

© 2025 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid