Адлия вазирига ўринбосарлар тайинланди
Маҳмуд Истамов вазирнинг биринчи ўринбосари лавозимини эгаллади. У аввал Бухоро вилояти прокурори, вазир ўринбосари сифатида ишлаган.

Адлия вазирига ўринбосарлар тайинланди.
Президентнинг тегишли қарори билан Истамов Маҳмуд Шуҳратович адлия вазирининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди.
Маҳмуд Истамов 1979 йилда Бухоро вилояти, Бухоро шаҳрида туғилган. Маълумоти олий, ҳуқуқшунос, 1-даражали адлия маслаҳатчиси. 2000 йилда Тошкент давлат юридик институтини тамомлаган.
Меҳнат фаолиятини 2000 йилда Адлия вазирлиги Идоравий меъёрий ҳужжатларни давлат рўйхатидан ўтказиш бошқармаси катта маслаҳатчиси лавозимида бошлаган. Кейинчалик мазкур бошқармада бош маслаҳатчиси, бўлим бошлиғи, бошқарма бошлиғи ўринбосари бўлган. 2004-2005-йилларда Адлия вазирлиги ҳузуридаги Ҳуқуқий ахборот билан таъминлаш маркази раҳбари, 2005-2006-йилларда Адлия вазирлиги ҳузуридаги Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг амалга оширилиши устидан мониторинг қилиш маркази бўлим бошлиғи лавозимларида ишлаган. Тайинловга қадар (2025 йилдан) Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг ўринбосари лавозимида фаолият кўрсатган.
Президентнинг тегишли қарори билан Аллакулиев Миржалол Давранбекович адлия вазирининг ўринбосари лавозимига тайинланди.
Миржалол Аллакулиев 1988 йилда Хоразм вилояти, Хива туманида туғилган. Маълумоти олий, ҳуқуқшунос, 1-даражали адлия маслаҳатчиси. 2012 йилда Тошкент давлат юридик институтини бакалавр босқичини, 2014 йилда магистратура босқичини, 2024 йилда Банк-молия академиясининг магистратура босқичини тамомлаган.
Меҳнат фаолиятини 2008 йилда Адлия вазирлиги раҳбарият қошидаги аппаратнинг қабулхона котиби лавозимида бошлаган.
2013-2014-йилларда Адлия вазирлиги Жиноий, маъмурий ва ижтимоий қонунчилик бошқармаси 1-тоифали иш юритувчи котиби, катта маслаҳатчиси, етакчи маслаҳатчиси;
2014-2017-йилларда Адлия вазирлиги Жиноий, маъмурий ва ижтимоий қонунчилик бошқармаси бош маслаҳатчиси;
2017-2018-йилларда Адлия вазирлиги Жиноий, маъмурий ва ижтимоий қонунчилик бошқармаси бўлим бошлиғи;
2018-2018-йилларда Адлия вазирлиги Жиноий, маъмурий ва ижтимоий қонунчилик бошқармаси бошлиғи ўринбосари-бўлим бошлиғи;
2018-2021-йилларда Адлия вазирлиги Жиноий, маъмурий ва ижтимоий қонунчилик бошқармаси бошлиғи;
2021-2022-йилларда Адлия вазирлиги Қонунчилик бош бошқармаси бошлиғи лавозимларида ишлаган.
Тайинловга қадар (2022 йилдан) Адлия вазирлиги Қонунчилик департаменти бошлиғи лавозимида фаолият кўрсатган.