platina.uz
Иқтисод

Ўзбекистонда алкогол ичимликлар акциз солиғи ЖСТ талабларига мослаштирилади

2026 йил 1 февралдан бошлаб сигара, тамаки аралашмалари, қиздириладиган тамаки ва вейплар бўйича акциз ставкалари 7 фоизга оширилиши таклиф этилган. Шакарли ичимликларнинг даражасига қараб солиқ белгиланади. 

Ўзбекистонда алкогол ичимликлар акциз солиғи ЖСТ талабларига мослаштирилади

2026 йилга мўлжалланган давлат бюджети ва солиқ сиёсати лойиҳасида солиқ сиёсатидаги асосий ўзгаришлар бйўича маълумот берилди.

Жумладан, 2026 йил солиқ сиёсатида бир қатор сезиларли янгиликлар назарда тутилган.

Асосий адвалор солиқ ставкалари ўзгаришсиз сақланади: фойда солиғи — 15%, ҚҚС — 12%, жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи — 12%, ижтимоий солиқ — 12%.

Бироқ алоҳида маҳсулотлар бўйича акциз сиёсати жиддий янгиланмоқда. Масалан, алкогол маҳсулотлари акцизлари тенглаштирилади.

Жаҳон савдо ташкилоти талаблари ва ПФ-85 қарорига мувофиқ, 2026 йилдан бошлаб алкогол маҳсулотлари бўйича маҳаллий ва импорт ставкалари босқичма-босқич тенглаштирилади. 1 февралдан ароқ, коняк ва бошқа ичимликлар учун:

- маҳаллий маҳсулотлар – 1 литр учун 48 минг сўм;

- импорт маҳсулотлар – 1 литр учун 60 минг сўм;

- 1 июлдан эса ягона 48 минг сўмлик ставка жорий қилинади.

Пиво ва вино бўйича ҳам ставкалар қайта кўриб чиқилади, 1 июлдан ягона ставкалар жорий этилади.

Тамаки маҳсулотлари учун ставкалар ошади. 2026 йил 1 февралдан бошлаб сигара, тамаки аралашмалари, қиздириладиган тамаки ва вейплар бўйича акциз ставкалари 7 фоизга оширилади. Филтрли ва филтрсиз сигаретлар учун 1 июльдан ягона ставка қўлланади — минг донаси учун 365 минг сўм.

Шакарли ичимликларга прогрессив акциз солиғи қўлланилади.

1 апрелдан таркибида шакар мавжуд бўлган ичимликлар шакар миқдорига қараб босқичли тартибда солиқ солинади:

- 100 мл учун 5 г гача – 1 литри учун 500 сўм;

- 5–10 г – 515 сўм;

- 10 гдан ортиқ – 535 сўм;

Энергетик ичимликлар учун акциз 1 литри учун 2 150 сўм қилиб белгиланди.

Чипс маҳсулотлари ҳам биринчи марта акциз рўйхатига киритилиб, 1 кг учун 15 минг сўм солиқ жорий қилинади.

Ресурс солиқлари индексация қилинади. Ер, мол-мулк, сувдан фойдаланиш ва ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ ставкалари 7 фоизга индексация қилинади. Бу инфляция суръатларига мослаштирилган стандарт тартиб саналади.

Кичик бизнес учун солиқ енгиллиги

Йиллик айланмаси 1 млрд сўмгача бўлган якка тартибдаги тадбиркорлар ва ўзини ўзи банд қилганлар учун айланмадан олинадиган солиқ 1 фоиз қилиб белгиланмоқда. Бу кичик бизнеснинг солиқ юкини сезиларли камайтириши кутилмоқда.

© 2025 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid