Жавоҳир Синдоров Жаҳон Кубоги ғолибига айланди
У финалда хитойлик рақиби Вей Йини мағлубиятга учратди.

Ўзбекистонлик шахматчи Жавоҳир Синдоров Жаҳон Кубоги ғолибига айланди.
Жавоҳир финалда хитойлик рақиби Вей Йини мағлубиятга учратиб, бош совринга эга бўлди.
Мусобақа соврин жамғармаси 2 ммлн долларни ташкил этади. Ғолибга 120 минг доллар берилади. Шунингдек, Жавоҳир Синдаров 2026 йилги Номзодлар турнирига расмий йўлланмани қўлга киритди.
Ушбу мусобақада яна бир ўзбекистонлик шахматчи Нодирбек Ёқуббоев 4-ўринни эгаллади.