UNEP: иқлим Ўзбекистонда жазирама ва қурғоқчиликни қўзғатмоқда
Экология ўзгариши Ўзбекистонда сўнгги олтмиш йил ичида ҳароратнинг глобал ўртача кўрсаткичдан қарийб уч баробар ошишига олиб келди.

UNEP`нинг янги атласи: иқлим Ўзбекистонда иссиқлик ва қурғоқчиликни қўзғатмоқда.
Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Атроф-муҳит бўйича дастури (UNEP) томонидан бугун эълон қилинган Атроф-муҳит ўзгаришларининг янги атласида айтилишича, иқлим ўзгариши Ўзбекистонда сўнгги олтмиш йил ичида ҳароратнинг глобал ўртача кўрсаткичдан қарийб уч баробар ошишига олиб келди, бу эса қурғоқчиликнинг тез-тез содир бўлишига сабаб бўлмоқда.
Олтмиш йиллик сунъий йўлдош маълумотларига асосланиб, атлас Ўзбекистонда ўртача йиллик ҳарорат аллақачон 1,6° га ошгани, бу эса глобал ўртача 0,6° кўрсаткичидан қарийб 3 баравар кўтарилгани, Орол денгизи минтақасида эса 1,8° дан 2,5° гача кўтарилгани ҳақида хулоса қилади.
Атлас маълумотларига кўра, Ўзбекистоннинг пасттекислик ҳудудларида ёғингарчилик ўта кам бўлиб, деярли бутун мамлакат сув танқислигини бошдан кечирмоқда, бу эса уни дунёдаги қурғоқчиликка энг мойил 20 та давлат қаторига киритади. Шу билан бирга, Атлас иқлим ўзгариши сув танқислигини янада кучайтириши кутилаётганидан огоҳлантиради. Музликларнинг эриши 2050 йилга келиб сув омборларига сув оқимини камайтирадиган сезиларли таъсир кўрсатиши тахмин қилинмоқда. Ҳаддан ташқари иссиқ ва қуруқ йилларда минтақадаги дарёлар ҳавзаси оқими 25-50% га қисқариши мумкин, бу Атласга кўра, суғориш танқислигини янада кучайтиради.
Бироқ, сув ресурсларини комплекс бошқариш каби маҳаллий бошқарув ва трансчегаравий ҳамкорликни мустаҳкамловчи сиёсат сувдан фойдаланиш муаммоларини ҳал этишда ўз самарасини кўрсатди.
Ўзбекистон жиддий сув танқислиги, ерларнинг деградацияси ва ҳароратнинг тез кўтарилиши билан юзма-юз турибди, бу дунё ўртача кўрсаткичларидан ошиб кетади, деди UNEP.
Европа бўлими директори Арнолд Крейлхубер. Ушбу атлас мамлакатга барқарорликни ошириш, иқлим инқирозига мослашиш ва унинг таъсирини юмшатишга ёрдам берадиган муҳим маълумотларни тақдим этади.