platina.uz
Жамият

Тошкентда енгил ва юк машиналарига чеклов қўйилади

Президент "Тошкент шаҳрида экологик вазиятни яхшилаш бўйича кечиктириб бўлмайдиган чора-тадбирлар тўғрисида"ги фармонни имзолади.

Тошкентда енгил ва юк машиналарига чеклов қўйилади

Тошкентда экологик муаммоларни ҳал этиш бўйича махсус комиссия тузилди. Махсус комиссияга қуйидаги ваколатлар берилди:

  • табиий чангланиш кучайган пайтда саноат корхоналари, транспорт, иссиқлик таъминоти ва бошқа соҳаларда чекловлар жорий қилиш;
  • Тошкент шаҳрида юк машиналари ҳаракатини вақтинча чеклаш;
  • автотранспорт воситаларининг, шу жумладан давлат рақамига мос равишда тоқ ва жуфт саналарда ҳаракатланишни чеклаш амалиётини жорий қилиш (электромобиллар бундан мустасно);
  • ҳаракатланиши вақтинчалик чекланадиган автотранспорт воситалари турлари, кўчалар ва бошқа ҳудудларни белгилаш.

Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитасининг 2026 йил 1 мартга қадар Тошкент шаҳрида экологик вазиятни яхшилаш бўйича кечиктириб бўлмайдиган тадбирларни амалга оширади.

  • Шунингдек, Тошкент шаҳридаги экологик вазиятни доимий таҳлил ва мониторинг қилиш, экологик вазиятнинг ёмонлашиши тенденцияларини прогноз қилиш;
  • экологик вазиятни барқарорлаштириш бўйича давлат органлари, шу жумладан, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва назорат органларининг ҳаракатларини мувофиқлаштириш ҳамда улар ўртасида зарур ҳамкорликни ва маълумот алмашишни ташкил этиш;
  • экологик муаммолар бўйича тадқиқотларни мувофиқлаштириш, ушбу муаммоларнинг олдини олиш буйича, шу жумладан, илғор хорижий тажрибани ўрганиш асосида ҳамда хорижий ва маҳаллий олим ва экспертларни жалб этган ҳолда замонавий ва самарали усулларни ишлаб чиқиш ва жорий этиш;
  • Тошкент шаҳрида экологик вазият мураккаблашган ҳолларда унинг оқибатларини юмшатишга қаратилган чора-тадбирларни аниқ молиялаштириш манбаларини белгилаган ҳолда, шу жумладан, Умуммиллий экологик муаммоларни бартараф этиш давлат мақсадли жамғармаси ҳисобидан молиялаштиришни таъминлаш;
  • оммавий ахборот воситаларини (телевидение, радио, интернет, ижтимоий тармоқлар, мобил алоқа операторлари ва бошқаларни) жалб қилган ҳолда мавжуд экологик ҳолат, унинг аҳоли саломатлигига таъсири ва профилактика қилиш усуллари бўйича тушунтириш ишларини самарали ташкил этиш;
  • Тошкент шаҳрида экологик вазият мураккаблашган ҳолларда уни яхшилашга қаратилган кечиктириб бўлмайдиган чоралар кўриш бўйича таклифлар тайёрлаш ва Президентга киритиш.

Бундан ташқари, атмосфера ҳавоси сифатига салбий таъсир қилувчи моддалар ёққан иссиқхоналар ва бошқа объектлар фаолиятини вақтинча ёки тўлиқ тўхтатиш;

  • Тошкент шаҳридан бошқа ҳудудларга кўчирилиши мажбурий бўлган саноат корхоналари ва саноат зоналарини белгилаш;
  • саноат корхоналари учун ташланмаларнинг рухсат этилган миқдорини белгилаш ва ушбу талабни бузган саноат корхоналари фаолиятини тўхтатиш бўйича белгиланган тартибда чора кўриш;
  • қурилиш ишларини амалга оширишга чеклов ва уларга талаблар жорий қилиш, шу жумладан қурилиш вақтида чангни бартараф этувчи ускуналарни ўрнатиш ва бошқа талаблар;
  • давлат органлари ва ташкилотлари ҳамда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва назорат органлари фаолиятини экологик талабларнинг амалга оширилишини таъминлаш мақсадида мувофиқлаштириш;
  • оқар сув (дарё, канал, арик,) объектларида сув объектлари қирғоқ муҳофаза минтақа зоналарида қурилишни тақиқлаш ва экологик вазиятни яхшилаш билан боғлиқ бошқа ваколатлар.
© 2025 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid