platina.uz
Жамият

Рақобат қўмитаси пулли паркинг бўйича ўрганиш бошлади

Пойтахтда пулли паркинг муаммоси жамоатчилик томонидан катта эътирозларга сабаб бўлганди.

Рақобат қўмитаси пулли паркинг бўйича ўрганиш бошлади

Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси 11 та товар бозорида устун мавқега эга бўлмаган, лекин битим шартлари, товарлар сотиладиган ҳудуд ёки нархга бир томонлама таъсир кўрсатиш имконияти мавжуд бўлган 66 та корхонани аниқлади.

Улар устун музокара кучи деб эътироф этилди. Шу жумладан, Тошкент шаҳрида фаолият олиб борувчи автотураргоҳ операторларининг устун музокара кучини эътироф этиш юзасидан тегишли ўрганишлар олиб бориляпти.

“Рақобат тўғрисида”ги қонуннинг 14-моддасига кўра, устун мавқега эга бўлмаган хўжалик юритувчи субъект ёки шахслар гуруҳи томонидан битим шартлари, товарлар сотиладиган ҳудуд ёки нархга бир томонлама таъсир кўрсатиш имконияти мавжуд бўлса, бундай ҳолат устун музокара кучи деб эътироф этилади”, дейилади хабарда.

Эслатиб ўтиш керак, пойтахтда пулли паркинг муаммоси жамоатчилик томонидан катта эътирозларга сабаб бўлганди.

© 2025 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid