platina.uz
Жамият

ИИВ тезкор тадбирларда 60 нафарга яқин ходимларни жазолади

Наманганда ИИБ патрул-пост хизмати ходими автомашинасидан гиёҳвандлик моддаси топилган фуқаронинг 11 млн сўмлик тилла тақинчоқларини олган. 

ИИВ тезкор тадбирларда 60 нафарга яқин ходимларни жазолади

Жорий йилда ИИВ ШХББ томонидан 60 га яқин ходимга тезкор тадбир ўтказилиб, жазоланди.

Бундан ташқари 557 нафар раҳбар ва ходимга ноўрин ҳаракатлари учун интизомий жазолар қўлланилди. 479 нафар ходим тизимдан бўшатилди.

Хусусан, Тошкент вилояти ИИББ Карантин тадбирларини таъминлаш гуруҳи ходими фуқарони келгусида истеъмолга яроқсиз гўшт махсулотларини олиб ўтишига кўз юмиш эвазига 500 АҚШ долларини олган вақтида ушланган.

Ҳолат юзасидан ЖКнинг 210-моддаси 2-қисми "в" банди билан жиноят иши қўзғатиб, ходимга нисбатан “қамоққа олиш” эхтиёт чораси қўлланилган.

Навбатдаги ҳолат Самарқанда юз берди. Унда Пастдарғом туман ИИБ профилактика инспектори иш юритувидаги ҳужжатлар бўйича фуқарога чора кўрмаслик эвазига ундан 800 АҚШ долларини олган вақтида ушланган.

Ҳолат юзасидан ЖКнинг 168-моддаси 3-қисми «а» банди ва 211-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, ходимга нисбатан “қамоққа олиш” эхтиёт чораси қўлланилган.

Яна бир холатда. Наманган вилояти Давлатобод тумани ИИБ патрул-пост хизмати ходими фуқарони автомашинасидан гиёҳвандлик моддасини аниқлаб чора кўрмаслик эвазига ундан умумий қиймати 11 миллион сўмлик тилла тақинчоқларни тамагирлик йўли билан олган вақтида ушланган. Ходим ИИОдан бўшатилган ва тўпланган ҳужжатлар прокуратурага юборилган.

© 2025 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid