Ҳакамлик судяси пора билан қўлга тушди
Унга нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми “а” банди ва 28,211-моддаси 2-қисми “б” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, “қамоқ” эҳтиёт чораси қўлланилди.

Ҳакамлик суди судяси ўзининг юқори лавозимда ишловчи танишлари орқали Андижон вилоятида истиқомат қилувчи 2 нафар фуқарони Жанубий Кореяга мавсумий ишчи сифатида юборишга келишиб, 15 000 АҚШ доллари талаб қилган. У ишни тезроқ битириб бериш учун олдиндан 4100 АҚШ долларини “аванс” тариқасида олган.
Аммо берган ваъдасининг устидан чиқа олмагач, муқаддам олган пулидан бир қисмини қайтариб берган вақтида Давлат хавфсизлик хизмати ҳамда Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ходимлари томонидан ашёвий далиллар билан ушланган.
Ҳозир унга нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми “а” банди ва 28,211-моддаси 2-қисми “б” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, “қамоқ” эҳтиёт чораси қўлланилган.
Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.