platina.uz
Жамият

Россиядан ноқонуний олиб келинаётган дорилар партияси қўлга олинди

Вагон кузатувчилари моддий манфаатдорлик эвазига тиббий буюм ва дори воситаларини Тошкент шаҳрига етказиб беришлари керак бўлган. 

Россиядан ноқонуний олиб келинаётган дорилар партияси қўлга олинди

Россиядан ноқонуний олиб келинаётган тиббий буюм ва дори воситалари тўхтатиб қолинди.

Давлат хавфсизлик хизмати Чегара қўшинлари ҳарбий хизматчилари томонидан товар-моддий бойликларнинг ноқонуний айланмасига қарши курашиш йўналишида божхона идоралари ходимлари билан ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказилди.

Хусусан, “Волгоград - Тошкент” йўналишида ҳаракатланиб келаётган поезд “Қорақалпоғистон - темир йўл” халқаро ўтказиш пунктида текширилди.

Натижада 7-вагон кузатувчиси бўлган – Самарқанд шаҳрида яшовчи, 1981 й.т. шахс томонидан вагоннинг ҳаво айлантириш шахтасига яшириб қўйилган, тахминан 913 млн сўмлик 30 турдаги 2742 дона стомотологик буюмлар, имплантлар ва ускуналар борлиги аниқланиб, расмийлаштириб олинди.

Шунингдек, поезднинг 12-вагонида ҳам шунга ўхшаш ҳолат аниқланиб, вагон кузатувчиси бўлган – Тошкент шаҳрида яшовчи, 1976 й.т. фуқаро томонидан божхона кўригидан яширин равишда олиб кирилган, тахминан 1,5 млрд сўмлик 12 турдаги жами 894 дона дори воситалари ҳамда тиббий анжомлар ашёвий далил сифатида олинди.

Маълум бўлишича, вагон кузатувчилари моддий манфаатдорлик эвазига тиббий буюм ва дори воситаларини Тошкент шаҳрига етказиб беришлари керак бўлган.

Ҳозирда суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Аввалроқ қайта жиноят содир этган наркосавдогар ушланганди.

У бир килограммга яқин “опий” моддасини шартли харидорга 15 минг АҚШ долларига сотган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга тушган.

© 2025 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid