Шерзод Кудбиев Урбанизация ва уй-жой бозорини барқарор ривожлантириш қўмитаси раиси этиб тайинланди
Кадастр агентлиги директори сифатида ишлаб келган Фаррух Пўлатов эса солиқ қўмитаси раиси бўлди.

Шерзод Кудбиев Урбанизация ва уй-жой бозорини барқарор ривожлантириш миллий қўмитаси раиси лавозимига тайинланди.
Шу муносабат билан Ўзбекистон Республикаси Солиқ қўмитаси раиси лавозимидан озод этилди.
Фаррух Пўлатов Ўзбекистон Республикаси Солиқ қўмитаси раиси лавозимига тайинланди ва шу муносабат билан Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Кадастр агентлиги директори лавозимидан озод этилди.