platina.uz
Жаҳон

АҚШ Ҳиндистонга салкам 100 млн долларлик қурол сотишни маъқуллади

Россия ҳанузгача Ҳиндистоннинг асосий қурол етказиб берувчиси бўлиб қолаётган бўлсада, унинг улуши 2017–2023 йиллар оралиғида 62 фоиздан 34 фоизга тушди.

АҚШ Ҳиндистонга салкам 100 млн долларлик қурол сотишни маъқуллади

АҚШ Ҳиндистонга 92,8 миллион долларлик икки ҳарбий қурол-аслаҳа сотишни маъқуллади.

Бу пакет таркибига Жавелин танкга қарши ракеталари ҳамда юқори аниқликдаги артиллерия снарядлари киради.

Бу воқеа Ҳиндистон Бош вазири Нарендра Моди ва Доналд Трампнинг Вашингтондаги учрашувидан тўққиз ой ўтиб рўй бермоқда. Ўша учрашувда икки етакчи мудофаа алоқаларини ривожлантиришга содиқлигини билдирган эди.

Шундан сўнг, октябр ойида кейинги 10 йил давомида мудофаа ҳамкорлигини кенгайтириш бўйича асосий келишув имзоланди.

Бу қадам Ҳиндистон Россиядан қурол етказиб беришга қарамликни камайтиришга ҳаракат қилаётган бир пайтда қўйилди. Хабар берилишича, Трамп Ҳиндистондан кўпроқ Америка қуролларини харид қилишни сўраган.

Россия ҳанузгача Ҳиндистоннинг асосий қурол етказиб берувчиси бўлиб қолаётган бўлсада, унинг улуши 2017–2023 йиллар оралиғида 62 фоиздан 34 фоизга тушди. Ҳиндистон эса тобора кўпроқ АҚШ қуролларини сотиб олаётгани кузатилмоқда.

Маълумот ўрнида, Ҳиндистон ва АҚШ ўртасидаги мудофаа савдоси деярли нол даражадан 20 миллиард долларгача ошиб, АҚШНИ Ҳиндистоннинг Россия ва Франциядан кейинги учинчи йирик қурол етказиб берувчисига айлантирди.

АҚШ Давлат департаментининг Мудофаа хавфсизлиги бўйича ҳамкорлик агентлигининг таъкидлашича, мазкур қуроллар Ҳиндистоннинг ҳозирги ва келажакдаги хавфларга қарши имкониятларини яхшилайди.

Баёнотда айтилишича, Жавелин танкга қарши ракета тизимининг 45,7 миллион долларлик савдоси келишилган. Пакетга 100 та ФГМ-148 Жавелин ракетаси, бир дона синов учун мўлжалланган ракета киради.

Шунингдек, ўқув ракеталари, тренажёрлар, эҳтиёт қисмлар, техник ёрдам ва бошқа логистика хизматлари ҳам қамраб олинган.

Яна бир алоҳида хабарномада 47,1 миллион долларлик битимга кўра, 216 тагача М982А1 Эхcалибур аниқ зарба берувчи артиллерия снарядлари, ўт очишни бошқариш тизимлари, праимерлар, ўқ-дорилар учун зарядлар, техник ҳужжатлар ва таъмирлаш хизматлари сотувига ҳам рухсат берилди.

Давлат департаментининг Мудофаа хавфсизлиги бўйича ҳамкорлик агентлигининг айтишича, таклиф этилаётган битимлар “АҚШНИнг ташқи сиёсати ва миллий хавфсизлик мақсадларига хизмат қилади”, чунки улар Ҳиндистон билан стратегик муносабатларни мустаҳкамлайди. Агентлик Ҳиндистонни сиёсий барқарорлик, тинчлик ва иқтисодий тараққиёт учун муҳим куч деб таърифлади.

Бу ҳодиса шунингдек икки давлат ўртасида савдо келишувини якунлаш жараёни ва кескинликни юмшатиш даврига тўғри келмоқда. Аввалроқ Трамп Ҳиндистонга 50 фоизлик тарифлар, жумладан Россия нефть ва қуролини харид қилгани учун 25 фоизлик жарима жорий қилган эди.

Бироқ бир неча ойдан бери давом этган ноаниқликдан сўнг, тарафлар ўртасидаги кескинлик аста-секин юмшаётганга ўхшайди.

© 2025 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid