platina.uz
Жамият

Тошкентда солиқ бошқармаси бош инспекторига нисбатан жиноят иши очилди

У МЧЖга нисбатан ҳисобланган 8,7 млрд сўм солиқни бекор қилиб беришини айтиб 5 минг доллар олган. 

Тошкентда солиқ бошқармаси бош инспекторига нисбатан жиноят иши очилди

Тошкент шаҳар Солиқ бошқармаси бош инспекторига нисбатан жиноят иши қўзғатилди.

Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича Мирзо Улуғбек туман суди томонидан кўриб чиқилаётган Сурхондарё вилоятида рўйхатдан ўтган, тўқимачилик маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи масъулияти чекланган жамият мансабдор шахсларига нисбатан Жиноят Кодексининг 167 ва 184-моддалари билан қўзғатилган жиноят иши доирасида Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ва Тошкент шаҳар Солиқ бошқармаси томонидан тафтиш ўтказилган. Тафтиш давомида МЧЖга нисбатан қўшимча 8,7 млрд сўм солиқ ҳисобланади.

Шундан сўнг, жорий йилнинг 15 сентябрь куни суд томонидан мазкур МЧЖда қайта тафтиш ўтказиш бўйича ажрим чиқарилгач, Тошкент шаҳар Солиқ бошқармасининг Солиқ аудити бўлими бош инспектори қайта тафтиш давомида ушбу қўшимча солиқни бекор қилиб беришини айтиб, эвазига МЧЖ вакилларидан 5 минг АҚШ доллари олади.

Аммо, бош инспектор дастлабки тафтишда ҳисобланган қўшимча 8,7 млрд сўмлик солиқни тўлиқ бекор қилишни уддалай олмагач, муқаддам олган 5 минг АҚШ долларини МЧЖ вакилларига қайтариб берган вақтида Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан ашёвий далиллар билан ушланди.

Унга нисбатан Жиноят Кодексининг 210-моддаси (пора олиш) 2-қисми “в” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, “қамоқ” эҳтиёт чораси қўлланилди.

Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Аввалроқ Ховос тумани ИИБ ходимлари пора билан ушланганди.

Улар ўғирликлар айбланган шахсларни қамаб юбориш билан қўрқитиб, ишни “босди-босди” қилиш учун 55 млн сўм талаб қилишган.

© 2025 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid