Ўзбекистон МТЖ ФИФА рейтингида юқорилади
Ташкилот миллий жамоаларнинг янгиланган рейтингини эълон қилди.

Янгиланган ФИФА рейтингида Ўзбекистон миллий терма жамоаси 4 поғона юқорилаб, 50-ўриндан жой олди.
Рейтингни Испания терма жамоаси бошқариб бормоқда. Кучли бешликни Аргентина, Франция, Англия ва Бразилия якунлаб беради.
Ўзбекистон МТЖ охирги икки ўйинда ғалаба қозонди. Мисрга қарши учрашувда 2:0 ҳисоби қайд этилган бўлса, Эронга қарши драматик финалда ғолиб пеналтилар сериясида аниқланди.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон сентябр ва октябр ойларида 54-поғонани эгаллаганди.