"Оталар сўзи" кўрсатуви муаллифи вафот этди
Мираббос Мирзааҳмедов Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими бўлган, "Меҳнат шуҳрати" ордени соҳиби эди.

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими, "Меҳнат шуҳрати" ордени соҳиби Мираббос Мирзааҳмедов вафот этди.
Мираббос Мирзааҳмедов узоқ йиллар давомида "Оталар сўзи – ақлнинг кўзи" кўрсатувига муаллифлик қилган. Шунингдек, қатор филмларда ҳам фаолият юритган.