platina.uz
Жамият

Экология вазирлиги Вазирлар Маҳкамаси тизимидан чиқарилади

Давлат экологик назорат инспекцияси (Экополиция) ташкил этилади. Экополиция ходимларига жисмоний куч ишлатиш, махсус воситаларни (электрошок қурилмаларини) ва хизмат қуролини (резина ўқли, тўр отувчи) қўллаш ҳуқуқи берилади. 

Экология вазирлиги Вазирлар Маҳкамаси тизимидан чиқарилади

Президент "Экология ва туризм соҳаларида аҳоли талабларига тезкор жавоб бера оладиган бошқарув тизимини яратиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Фармонни имзолади. Фармонга мувофиқ:

  • Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузуридаги Туризм қўмитаси Туризм қўмитаси сифатида қайта ташкил этилади;
  • Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги Вазирлар Маҳкамаси тизимидан чиқарилиб, унинг негизида Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси ташкил этилади;
  • Президентнинг экология масалалари бўйича маслаҳатчиси – Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси раиси лавозими киритилади;
  • Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлигининг асосий вазифаларидан ташқари, Экология қўмитаси “Чиқиндидан ҳоли ҳудуд”, “Тоза ҳаво”, “Яшил макон”, “Эко-маданият” ва “Био мерос” умуммиллий лойиҳаларини амалга ошириш учун масъул ҳисобланади;
  • Экология қўмитаси ҳузурида 15 нафаргача хорижий ва маҳаллий экспертларни жалб қилган ҳолда “Эколойиҳалар фабрикаси” ташкил этилади;
  • Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитасининг Давлат экологик назорат инспексияси (Экополиция) ташкил этилади.

Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарори қабул қилинди. Унда белгиланганидек:

  • - Экология қўмитасининг “Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида ихтисослаштирилган таҳлилий назорат маркази” давлат муассасаси негизида “Экологик мониторинг миллий маркази” давлат муассасаси ташкил этилади;
  • 2026 йил 1 сентябрга қадар Ягона экологик онлайн платформа фаолияти йўлга қўйилади;
  • атроф-муҳитга таъсир кўрсатиш бўйича И ва ИИ тоифага мансуб саноат корхоналари 2026 йил 1 мартга қадар ўз ҳудудларида фон мониторинг станцияларини ўрнатиши ва уларни Экологик мониторинг миллий марказига интеграция қилиши шарт бўлади, акс ҳолда 2026 йил 1 мартдан бошлаб ушбу корхоналарга нисбатан компенсатсия тўловлари беш бараварга оширилган ҳолда қўлланади;
  • 2026 йил 1 мартдан бошлаб табиатга зарар етказиш бўйича компенсация тўловларидан озод қилиш тарзида имтиёз бериш билан боғлиқ барча қонунчилик ҳужжатлари ва ҳуқуқий кучга эга кўрсатмалар ўз кучини йўқотган деб ҳисобланади ҳамда ушбу масалада имтиёз бериш фақат қонун орқали амалга оширилади;
  • экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасидаги қонунчилик талабларига риоя қилишни истисно қилиш ёки риоя этмасдан рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатларни бериш, шу жумладан, давлат экологик экспертизаси хулосасини бериш, дарахт ва буталарни кесиш ва кўчиришни назарда тутувчи Ҳукуматнинг қарор, фармойиш, баённома ва ёзма топшириқларини ҳамда идоравий ҳужжатлар, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг ҳужжатларини қабул қилиш қатъий тақиқланади;
  • Экополиция ходимларига жисмоний куч ишлатиш, махсус воситаларни (электрошок қурилмаларини) ва хизмат қуролини (резина ўқли, тўр отувчи) қўллаш ҳуқуқи берилади ҳамда уларнинг махсус кийимига боди камералар ўрнатилади;
  • 2026 йил 1 апрелдан бошлаб, ўрмон фондига кирмайдиган дарахт билан қопланган аҳоли пунктларининг (шаҳарлар, посёлкалар ва қишлоқ аҳоли пунктлари) ер майдонларини олиб қўйиш ва бошқа мақсадлар учун ажратишга жамоатчилик томонидан тақиқ қўйиш бўйича ташаббус киритиш имкони яратилади.
© 2025 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid