Азиз Абдуҳакимов янги қўмитага раис этиб тайинланди
Энди у экология муаммолари бўйича тўғридан-тўғри давлат раҳбарига ҳисобдор бўлади.

Азиз Абдуҳакимов Президентнинг экология масалалари бўйича маслаҳатчиси – Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси раиси лавозимига тайинланди.
Шу муносабат билан Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазири лавозимидан озод этилди.
Аввалроқ Экология вазирлиги тугатилиб, тўғридан-тўғри давлат раҳбарига ҳисобдор қўмитага айлантирилган ва ваколатлари кучайтирилган эди.