platina.uz
Жамият

Рақобат қўмитаси мобил алоқа қимматлашувини ўрганишни бошлади

Операторлар томонидан рақобатга зид ҳаракатлар аниқланса, текширув ўтказилади. 

Рақобат қўмитаси мобил алоқа қимматлашувини ўрганишни бошлади

Рақобат қўмитаси томонидан мобил алоқа операторлари томонидан кўрсатилаётган хизматлар учун нархларни оширилиши юзасидан ўрганишлар бошланди.

Қўмита томонидан мобил алоқа операторларини нархларни оширилиши асослилигини ўрганиш мақсадида жорий йил ноябр ойининг бошида тегишли тартибда сўровлар юборилган.

Бугунги кунга қадар, хизмат сифатини яхшилаш ва қамровини кенгайтириш юзасидан алоқа операторлари томонидан амалга оширилаётган харажатларнинг нархларга таъсири тўғрисида тақдим этилган маълумотлар кўриб чиқилмоқда.

Ўрганиш натижаларида операторлар томонидан рақобатга зид ҳаракатлар, хусусан мувофиқлаштирилган ҳаракатларнинг аломатлари аниқланган тақдирда ўрнатилган тартибда текшириш ўтказилади.

Ушбу ҳолатлар тасдиқланганда амалдаги қонунчиликка мувофиқ қатъий чоралар кўрилиши маълум қилинади.

© 2025 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid