АҚШда ўзбекистонлик муҳожир қўлга олинди
Аҳрор Бозоров интернетда террористик тарғибот тарқатишда ва одамларни жиҳод ҳаракатига қўшилишга жалб қилишда айбланган.

АҚШ Иммиграция ва Божхона Назорати (ICE) 31 ёшли ўзбекистонлик мигрант Аҳрор Бозоровни қўлга олди. У терроризмга алоқадорликда гумон қилиниб ҳибсга олинди, деб хабар беради АҚШ ОАВлари.
ICE баёнотига кўра, Бозоров 2022 йилда Ўзбекистонда террористик ташкилотга алоқадорликда гумон қилиниб қидирувда бўлган.
Расмийлар уни жиҳодга чақирувчи интернетда террористик тарғибот тарқатишда ва одамларни жиҳодчи ҳаракатга қўшилишга жалб қилишда айбламоқда.
ICE ходимлари Бозоровни 9 ноябр куни Канзасда юк машинаси ҳайдовчиси бўлиб ишлаётганида ҳибсга олишди. Агентлик маълумотларига кўра, у 2023 йил февраль ойида АҚШ чегарасини ноқонуний кесиб ўтган. Чегара патруль хизмати ходимлари уни мамлакатга киришга уринаётганда ҳибсга олишган, аммо кейинчалик қўйиб юборишган. Хабарларга кўра, у кейинчалик Қўшма Штатларда ишлаш учун рухсатнома ва тижорат ҳайдовчилик гувоҳномасини олган.

Ўзбекистон фуқаросининг ҳибсга олиниши Трамп маъмурияти Флоридада хорижий ҳайдовчи иштирокидаги жиддий бахтсиз ҳодисадан сўнг иммигрантларга тижорат ҳайдовчилик гувоҳномаларини берадиган штатлар устидан назоратни бир пайтда юз берди.