platina.uz
Жамият

Солиқ тизимининг ўнлаб мансабдорлари огоҳлантирилди

Бу ҳақда раис Шерзод Кудбиевнинг буйруғи эълон қилинди. Буйруқда 20 нафардан ошиқ раҳбар ва бўлим бошлиғига ҳайфсан бериш кўзда тутилган. 

Солиқ тизимининг ўнлаб мансабдорлари огоҳлантирилди

Солиқ тизимининг ўнлаб мансабдорлари огоҳлантирилди. Айримлари эса ҳайфсан олди. Бу ҳақда қўмита раиси Шерзод Кудбиевнинг 2025 йил 11 ноябрдаги буйруғида келтирилган.

Буйруқда айтилишича, вилоят солиқ бошқармаларининг ўндан ошиқ биринчи ўринбосари бюджет тушуми режаси ортиқча тўловлар ҳисобига бажарилгани учун расман огоҳлантирилган. Улар орасида Асрорбек Мирзаев (Андижон), Сухроб Файзиев (Бухоро), Камол Иргашев (Жиззах), Зафар Ибрагимов (Қашқадарё), Валижон Ражабов (Навоий), Акмалжон Турсунов (Наманган), Бахромжон Хамедов (Самарқанд), Хусниддин Пўлатов (Сурхондарё), Дилшод Бегмуратов (Сирдарё), Жахонгир Мирпулатов (Тошкент шаҳри), Ражамат Турсунбоев (Тошкент вилояти), Анваржон Ботиралиев (Фарғона), Жасурбек Ниязов (Хоразм) ва Имаматдин Оразбаев (Қорақалпоғистон) бор. Уларга келгусида ушбу хато такрорланса, интизомий жазо қўлланиши ҳақида огоҳлантириш берилган.

Октябрь ойида ўтказилган тест синовларида ходимлар иштироки таъминланмагани сабабли 9 нафар кадрлар бўлими раҳбарларига ҳам огоҳлантириш берилган. Улар қаторига Хушнудбек Абдурахимов (Андижон), Ҳабибулло Абидов (Бухоро), Абдулла Юсупов (Жиззах), Шавкат Курбонов (Қашқадарё), Олимжон Искандаров (Самарқанд), Акбар Яхшибоев (Сурхондарё), Жамшид Ахмедов (Тошкент вилояти), Миродилжон Акбаров (Фарғона) ва Сардорбек Хайитбоев (Хоразм) киради.

Буйруқда 20 нафардан ошиқ раҳбар ва бўлим бошлиғига ҳайфсан жазосини қўллаш белгиланган. Улар орасида Товарларни маркировкалаш назорати бошқармаси бошлиғи Руслан Абсалямов, Андижон вилоятидаги Ашуров Ботир ва Абдувохид Қодиров, Асака тумани инспекцияси раҳбари Илҳомжон Рахимов, Бухоро шаҳар инспекцияси бошлиғи Анвар Ғафуров, Қашқадарёдан Шуҳрат Омонов, Навоийдан Шухрат Иброҳимов, Норин тумани инспексияси бошлиғи Икрамжон Саримсаков, Самарқанд вилоятидаги Азим Ахмедов, Али Ахтамов, Фирдавс Низомов ҳамда бир нечта туман инспекциялари раҳбарлари — Зафар Синдоров (Тайлоқ), Махмуд Рузимаматов (Оқдарё), Ойбек Усмонов (Иштихон), Муродали Отамуродов (Каттақўрғон), Азамат Жанузаков (Қўшработ), Нурбек Раззаков (Пастдарғом), Акмалжон Ғиясов (Пахтачи), Мадаминбек Эркинов (Нуробод) бор. Термиз тумани инспекцияси раҳбари Рахматилла Саттаров, Шўрчи тумани солиқ раҳбари Шаймардон Зокиров, Сирдарё вилоятидан Олимжон Ходжакулов ва Йирик солиқ тўловчилар инспекцияси бўлими бошлиғи Абдурасул Холмуродовга ҳам ҳайфсан берилган.

Шунингдек, “Автокамерал” АТ бўйича 18 сентябрдаги топшириқ тўлиқ бажарилмагани учун Солиқ назорати департаменти раҳбари Ботир Мукимов, шунингдек, Қамаши тумани солиқ инспекцияси бошлиғи Сарвар Очилов солиқ ҳисоботларини текширмасдан қабул қилгани сабабли огоҳлантирилган.

© 2025 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid