Озарбайжон Марказий Осиё маслаҳат учрашувлари форматига қабул қилинади
Шавкат Мирзиёев бу борада иштирокчи мамлакатлар етакчилари томонидан принципиал қарор қабул қилинаётганини эълон қилди.

Озарбайжон Марказий Осиё маслаҳатлашувлари форматига қабул қилинади.
Тошкентдаги Халқаро конгресс марказида Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг еттинчи Маслаҳат учрашуви ўз ишини бошланди.
Президент Шавкат Мирзиёев Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг Маслаҳат учрашувида нутқ сўзлар экан, Озарбайжон Республикасини Маслаҳат учрашувлари форматига тўла ҳуқуқли аъзо сифатида қабул қилиш тўғрисида иштирокчи мамлакатлар етакчилари томонидан принципиал қарор қабул қилинаётганини эълон қилди.
Давлатимиз раҳбари таъкидлаганидек, ушбу стратегик қадам умумий тарих, қардошлик ришталари, маънавий ва маданий яқинлик билан узвий боғланган халқларимиз манфаатларига тўлиқ жавоб беради.