platina.uz
Жамият

Тошкентда ўзбошимчалик билан эгалланган ерлар юзасидан судга даъво аризалари киритилди

Ерга оид энг кўп ҳуқуқбузарликлар пойтахтнинг Сергели, Миробод, Мирзо Улуғбек, Юнусобод ва Олмазор туманларида кузатилган. 

Тошкентда ўзбошимчалик билан эгалланган ерлар юзасидан судга даъво аризалари киритилди

Жорий йилнинг ўтган 10 ойи давомида Кадастр агентлиги Тошкент шаҳар бошқармаси томонидан ер ва кадастр назорати йўналишида қатор ишлар амалга оширилди.

Ўтказилган тадбирлар натижасида 3 435 та ҳолатда 52,04 гектар ерлар ўзбошимчалик билан эгаллаб олинганлиги аниқланди.

Ерга оид энг кўп ҳуқуқбузарлик пойтахтимизнинг Сергели (382 та ҳолатда 8,22 гектар), Миробод (359 та ҳолатда 1,46 гектар), Мирзо Улуғбек (341 та ҳолатда 4,94 гектар), Юнусобод (317 та ҳолатда 6,40 гектар) ҳамда Олмазор (316 та ҳолатда 4,45 гектар) туманларида қайд этилди.

Кадастр ходимлари томонидан берилган ёзма кўрсатмалар, олиб борилган тушунтириш ишлари натижасида 2 285 та ҳолатда 18,56 гектар ер қонун бузилиш ҳолати фуқаролар томонидан ихтиёрий равишда бартараф этилишига эришилди.

Ер участкаларини қайтариш ва уларда қурилган иморатларни бартараф этиш бўйича 1 099 та ҳолатда 33,22 гектар ер майдони билан боғлиқ ҳолатлар юзасидан судларга даъво аризалари киритилди.

Ҳуқуқбузарлик ҳолатида жиноят аломатлари мавжуд бўлган 32 та иш ҳужжати ўрнатилган тартибга мувофиқ прокуратура органларига киритилди.

Юқоридаги ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ҳолатлар Ўзбекистон Республикасининг 937-сон Қонуни талабларига мутаносиб эмас. Айнан шунинг учун ҳам ушбу жойларда ер ва кадастр назорати тадбирлари амалга оширилди.

© 2025 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid