platina.uz
Спорт

FIFA U-17: ўсмирларимиз нимчорак финалга чиқди

Улар Хорватияни пеналтилар сериясида мағлуб этди. Нимчорак финалнинг бошқа жуфтликлари ҳам маълум бўлди.

FIFA U-17: ўсмирларимиз нимчорак финалга чиқди

Қатарда давом этаётган ўсмирлар ўртасидаги жаҳон чемпионати 1/32 финалида Ўзбекистон терма жамоаси Хорватияни мағлуб этди.

Ўйиннинг 24-дақиқасида Ҳасанов бош билан гол уриб ҳисобни очди. Ўйин тугашига 10 дақиқа қолганида Хорватия ҳисобни тенглаштирди.

Шу тариқа учрашув тақдири пеналтилар сериясида ҳал бўлди. Унда Ўзбекистонга омад кулиб боқди.

Италия эса Чехияни 2:0 ҳисобида ютди. Нимчорак финалда Ўзбекистон ва Италия жуфтлиги майдонга тушади.

FIFA U-17, 1/32 финал

Хорватия - Ўзбекистон 1:1
Голлар: Кусанович 80 - Ҳасанов 24
Пеналтилар серияси: 3:4

Нимчорак финал жуфтликлари

  • Бразилия - Франция
  • Швейцария - Ирландия
  • Марокаш - Мали
  • Мексика - Португалия
  • Уганда - Буркина-Фасо
  • КХДР - Япония
  • Италия - Ўзбекистон
  • Австрия - Англия

Ўйинлар 18 ноябр куни бўлиб ўтади.

© 2025 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid