platina.uz
Иқтисод

Вояга етмаган шахсларга банк карталари очишга рухсат берилди

Юридик шахслар учун ичимлик ва оқова сув хизматлари учун тўловларни корпоратив банк карталари орқали тўлаш имконияти яратилди. 

Вояга етмаган шахсларга банк карталари очишга рухсат берилди

Энди вояга етмаган шахслар ҳам мустақил карта очишлари мумкин бўлади.

Банк карталари бўйича янги тартиблар белгиланди.

Адлия вазирлиги “Ўзбекистон Республикаси ҳудудида банк карталарининг чиқарилиши ва муомалада бўлиши қоидалари тўғрисида"ги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги буйруқни (рўйхат рақами: 3294-3, 11.11.2025 й.) давлат рўйхатидан ўтказди.

Ушбу ҳужжат билан фойдаланувчи субъектларга кўра банк карталарининг турлари кенгайтирилди. Хусусан:

Бизнес банк картаси – якка тартибдаги тадбиркор ёки ўзини ўзи банд қилган шахсга ўз ҳисобварағидаги маблағларни бошқариш имконини беради.

Ижтимоий банк картаси – ижтимоий ва бошқа тўловлардан тушган маблағларни бошқариш учун мўлжалланган.

Шунингдек, олдиндан эмиссия қилинадиган шахсий банк карталарини чиқариш ва уларни мобил иловалар орқали фойдаланувчини идентификациялаган ҳолда активлаштириш тартиби белгиланди.

Эндиликда 14 – 18 ёшдаги вояга етмаган шахслар ўзлари мустақил, 14 ёшгача бўлган вояга етмаганлар ота-онасидан бири ёки қонуний вакилининг ёзма розилиги асосида тижорат банкларида банк картасини очишлари мумкин бўлади.

Бундан ташқари, мазкур ҳужжат билан юридик шахслар учун ичимлик ва оқова сув хизматлари учун тўловларни корпоратив банк карталари орқали тўлаш имконияти яратилди.

© 2025 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid