platina.uz
Жамият

Сув ҳисоблагичлар бўйича тақиқ: расмий тушунтириш берилди

“Новатор” ва “Эко Ном” каби сув ҳисоблагичларини ўрнатиш тақиқлангани маълум бўлганди. Ушбу чеклов аввал ўрнатилган қурилмаларга тааллуқли эмас. 

Сув ҳисоблагичлар бўйича тақиқ: расмий тушунтириш берилди

“Новатор” ва “Эко Ном” каби сув ҳисоблагичлари моделлари учун мувофиқлик сертификатлари муддати тугаганлиги сабабли, эндиликда мазкур ҳисоблагичларни сотиб олиш, ўрнатиш ва улардан фойдаланиш тақиқланди.

Бироқ бу, илгари ўрнатилган ва пломбаланган ҳисоблагичлардан фойдаланишни тақиқламайди. "Ўзсувтаъминот" бу ҳақда маълумот берди.

Сабаби бундай ҳисоблагичлар сертификатлари амал қиладиган даврида ўрнатилган ва уларнинг хизмат муддатлари ҳам инобатга олинган.

Абонентлар бундай турдаги ҳисоблагичларини алмаштиришлари шарт эмас, агар у аввал белгиланган тартибда ўрнатилган ва пломбаланган бўлса.
Бундай ҳолатларда ҳеч қандай жарима ёки қайта ҳисоб-китоб қўлланилмайди.

Мазкур маълумот фақат ахборот бериш мақсадида эълон қилинди. Яъни, абонентлар сохта ёки сертификатсиз янги ҳисоблагичларни харид қилмасликлари учун огоҳлантирилмоқда

“Ўзсувтаъминот” АЖ истеъмолчиларга янги сув ҳисоблагичларини харид қилишда амал қилувчи мувофиқлик сертификати ва давлат қиёслов белгисининг мавжудлигига эътибор беришни тавсия қилган.

Аввалроқ “ЭКО НОМ” ва “Новатор” сув ҳисоблагичларидан фойдаланиш тақиқлангани хабар берилганди. Уларга берилган сертификат муддати тугаган.

© 2025 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid