platina.uz
Жамият

Хусусий бандлик агентликларига янги ҳуқуқлар берилди

Меҳнат кодексига киритилган ўзгартиришларга кўра, иш вақтидан ташқари ишнинг давомийлиги йилига 120 соатдан ошмаслиги тўғрисидаги талаб чиқариб ташланди. 

Хусусий бандлик агентликларига янги ҳуқуқлар берилди

Иш вақтидан ташқари иш учун ҳақ тўлаш тизими такомиллаштирилади.

Қонун (ЎРҚ–1095-сон, 11.11.2025 й.) билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.

Қонун билан қонун ҳужжатларига Миграция агентлигининг ваколатларини аниқлаштириш, хусусий бандлик агентликларининг ҳуқуқ ва мажбуриятларини кенгайтириш, шунингдек иш вақтидан ташқари иш учун ҳақ тўлаш тизимини такомиллаштиришга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.

Унга кўра, хусусий бандлик агентликларига қуйидаги ҳуқуқлар берилди:

- иш қидираётган шахсларни касб-ҳунар ва чет тилларга ўқитиш бўйича ўқув курсларини белгиланган тартибда ташкил қилиш, шунингдек ушбу жараёнга чет эллик иш берувчиларни жалб этиш;

- захира қилинадиган маблағларни тижорат банкларидаги депозитларга жойлаштириш ҳисобидан олинадиган фоиз даромадларини мустақил равишда тасарруф этиш.

Бундан ташқари, Меҳнат кодексига киритилган ўзгартиришларга кўра, иш вақтидан ташқари ишнинг давомийлиги йилига 120 соатдан ошмаслиги тўғрисидаги талаб чиқариб ташланди.

Шунингдек, иш вақтидан ташқари ишнинг 1 кундаги биринчи 2 соати учун камида 1,5 ҳисса миқдорида, 2 соатдан ортиқ қисми учун камида 2 ҳисса миқдорида ҳақ тўланиши белгиланди.

© 2025 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid