platina.uz
Жамият

Жиззахда туман фавқулодда вазиятлар бўлими бошлиғи ушланди

У тадбиркорга хусусий мактаб қуриш учун лойиҳа ҳужжатларини тасдиқлаб бериш учун 6 млн сўм сўраган. 

Жиззахда туман фавқулодда вазиятлар бўлими бошлиғи ушланди

Жиззахда туман Фавқулодда вазиятлар бўлими бошлиғи пора билан ушланди.

Жиззах вилоятидаги туманлардан бирининг Фавқулодда вазиятлар бўлими бошлиғи хизмат мавқеини суиистеъмол қилиб, жорий йилнинг сентябрь ойида маҳаллий тадбиркор томонидан қурилиши режалаштирилган кўп қаватли уйнинг лойиҳа ҳужжатларини тасдиқлаб бериб, эвазига 200 АҚШ доллари олади.

Кейинроқ тадбиркор аҳолига янада қулайлик яратиш мақсадида ушбу кўп қаватли уйга яқин жойда хусусий мактаб қуриш учун лойиҳа ҳужжатларини тасдиқлаб беришини сўраб, яна мазкур мансабдор шахсга мурожаат қилади.

Бу сафар эса у 6 млн сўм талаб қилади.

Давлат хавфсизлик хизмати ҳамда Прокуратура органлари ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, туман фавқулодда вазиятлар бўлими бошлиғи ушбу пул маблағини ўзининг турмуш ўртоғи орқали олган вақтида унинг ноқонуний ҳаракатига чек қўйилди.

Ҳозирда унга нисбатан Жиноят Кодексининг 210-моддаси (пора олиш) 2-қисми “а”, “в” бандлари билан жиноят иши қўзғатилиб, “қамоқ” эҳтиёт чораси қўлланилди.

Мазкур модданинг ушбу бандларида назарда тутилган жиноятлар учун 5 йилдан 10 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси белгиланган.

Аввалроқ Самарқандда 300 минг долларга ер сотмоқчи бўлган фермер ушланганди.

У ҳокимият тизимидаги танишлари орқали 3 гектар ерни иссиқхона ташкил этмоқчи бўлган шахсга расмийлаштириб бермоқчи бўлган.

© 2025 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid