platina.uz
Жамият

Гиёҳвандлик ва наркожиноятларга қарши курашган фуқаролар тақдирланади

“Ижтимоий ҳимоя фидойиси” кўкрак нишони бўйича низом ҳам тасдиқланди. Ушбу мукофотни олганларга БҲМнинг тўрт баравари миқдорида бир йўла тўланадиган пул мукофоти берилади. 

Гиёҳвандлик ва наркожиноятларга қарши курашган фуқаролар тақдирланади

“Ижтимоий ҳимоя фидойиси” кўкрак нишони билан тақдирлаш тартиби белгиланди.

Ҳукумат қарори (715-сон, 11.11.2025 й.) билан “Ижтимоий ҳимоя фидойиси” кўкрак нишони тўғрисида”ги низом тасдиқланди.

Низом “Ижтимоий ҳимоя фидойиси” кўкрак нишони билан тақдирлаш тартибини белгилайди.

Кўкрак нишони билан тақдирлаш бўйича таклифлар ҳар йили 20 апрелга қадар Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигига тақдим этилади.

Комиссия хулосаси асосида ҳар йили 20 майга қадар Агентлик директорининг кўкрак нишони билан тақдирлаш тўғрисидаги буйруғи чиқарилади.

Кўкрак нишони билан тақдирланадиган шахсларга ҳар йили 1 июнь – Агентлик ташкил этилган кун арафасида Агентлик директори томонидан кўкрак нишони тантанали равишда топширилади.

Кўкрак нишони билан тақдирланган шахсларга базавий ҳисоблаш миқдорининг тўрт баравари миқдорида бир йўла тўланадиган пул мукофоти берилади.

Бир йўла тўланадиган пул мукофотлари билан боғлиқ харажатлар Ижтимоий ҳимоя давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.

Кўкрак нишони билан тақдирлаш, истисно тариқасида, Агентлик директорининг буйруғига асосан алоҳида ҳолатларда ҳам амалга оширилиши мумкин.

Гиёҳвандлик ва наркожиноятларга қарши курашган фуқаролар кўкрак нишони билан тақдирланади.

Ҳукумат қарори (717-сон, 11.11.2025 й.) билан “Наркотикларга қарши курашиш фидойиси” кўкрак нишони тўғрисида”ги низом тасдиқланди.

Кўкрак нишони билан фидойи фуқаролар, биринчи навбатда, ёшлар тақдирланади.

Кўкрак нишони билан тақдирлаш учун номзодлар рўйхати Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Наркотиклар ва ўқотар қуролларни назорат қилиш агентлигига ҳар йили 1 майга қадар тақдим этилади.

Кўкрак нишони, қоида тариқасида, ҳар йили 26 июн – Халқаро гиёҳвандликка қарши курашиш куни арафасида тантанали вазиятда топширилади.

Бир шахс кўкрак нишони билан бир марта мукофотланади.

Кўкрак нишони давлат мукофотларидан кейин кўкракнинг чап томонига тақилади.

© 2025 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid