“ЭКО НОМ” ва “Новатор” сув ҳисоблагичларидан фойдаланиш тақиқланди
Бу ҳақда "Ўзсувтаъминот" хабар қилди. Уларга берилган сертификат муддати тугаган.

“ЭКО НОМ” ва “Новатор” русумли сув ҳисоблагичларидан фойдаланиш тақиқланди. Бу ҳақда "Ўзсувтаъминот" хабар берди.
“Новатор ЛК” туридаги ҳисоблагичлар 2018-йилда амалда бўлган ГОСТ 6019-83 давлатлараро стандарти талабларига мувофиқ синовлардан ўтказилган ва 02.3644-18-сон билан давлат реестрига киритилган.
Ушбу ҳисоблагичга берилган сертификат муддати 2023 йил 30 август куни тугагани боис амалда эмас.
“ЭКО НОМ” туридаги ҳисоблагичлар 2016 йил 30 июнда 02.3251-16-сон билан давлат реестрига киритилган бўлиб, 2020-йил 10-июлда (“ЭКО НОМ СВ” туридаги ҳисоблагичлар учун 2024 йил 29 ноябрга қадар) амал қилиш муддати тугаган. Ҳозирги вақтда мазкур ҳисоблагичлар амалдаги O‘zMSt ISO 4064-1:2024 (ISO 4064-1:2014, IDT) миллий стандарти талаблари бўйича синовлардан ўтказилмаган.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон ҳудудида фойдаланишга рухсат этилган сув ҳисоблагичлари рўйхати ушбу ҳаволада кўрсатилган.