platina.uz
Жамият

Тиббиёт соҳасидаги раҳбарларга 30 миллион сўмдан мукофот берилиши мумкин

Улар туман ва вилоят даражасида касалликларнинг олдини олиш ва самарали даволаш бўйича янгиликлар олиб кирган, беморларни ҳудуднинг ўзида даволай олган, дори беришни тартибга келтирган ва бошқа ютуқларга эришган бўлиши керак. 

Тиббиёт соҳасидаги раҳбарларга 30 миллион сўмдан мукофот берилиши мумкин

Туман ва вилоят бош шифокорлари республика марказлари билан тўғридан-тўғри ишлайдиган, интеграциялашган тизим жорий қилиниши белгиланди.

Улар ҳудудидаги касалликларнинг тури ва динамикасига қараб, марказларга буюртма беради. Бунда нафақат даволаш усуллари, балки касалликларнинг олдини олиш, шифокорларнинг малакасини ошириш каби аниқ масалаларни қўяди.

Янги йилдан аниқ мезонларни белгилаб, 26 та марказ директорлари, вилоят ва туман соғлиқни сақлаш раҳбарлари, оилавий поликлиника мудирларини лавозимга қўйишда янги тартиб жорий қилинади.

Бунда барча тиббиёт муассасаларида раҳбар ва бош шифокор лавозимлари бир-биридан ажратилади. Уларга раҳбарлар менежерликка ўқиган, яхши натижалар кўрсатган тадбиркорлар орасидан тайинланади.

Раҳбарларни рағбатлантириш тизими ҳам ўзгартирилади.

Туман ва вилоят даражасида касалликларнинг олдини олиш ва самарали даволаш бўйича янгиликлар олиб кирган, беморларни ҳудуднинг ўзида даволай олган, дори беришни тартибга келтирган, шифохонасига яхши кадрларни жамлаб, уларни мунтазам ўқитиб бораётган, соғлом муҳит ва сифатли сервисни йўлга қўйган, рақамлаштиришни тўлиқ якунлаган энг зўр вилоят, туман соғлиқни сақлаш бўлимлари, оилавий поликлиника мудирларига “Ўзбекистонда хизмат кўрсатган тиббиёт ходими” унвони, орден ва медаллар, 30 миллион сўмдан пул мукофоти берилади.

Улар раҳбарлик қилаётган шифохона ва поликлиника инфратузилмасини яхшилашга 500 миллион сўмдан ажратилади.

Ҳар бир вилоятда энг яхши 2 та туманнинг соғлиқни сақлаш бўлими раҳбари ва оилавий поликлиника мудири АҚШ, Германия, Буюк Британия, Корея, Туркия каби тиббиёти ривожланган мамлакатларга менежерликка ўқитиш учун юборилади.

© 2025 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid