Эронлик вазир: “Ўзбекистон Марказий Осиёга кириш калитидир”
Муҳаммад Атобак Тошкентдаги Эрон элчихонасида эронлик тадбиркорлар билан учрашувда Ўзбекистонни Марказий Осиёдаги муҳим давлат сифатида таърифлади.

Эрон саноат, кон ва савдо вазири Муҳаммад Атобак Ўзбекистонни Марказий Осиёга элтувчи “муҳим бўғин” сифатида таърифлади.
Эроннинг саноат, кон ва савдо вазири Муҳаммад Атобак Ташкентдаги Эрон элчихонасида эронлик тадбиркорлар билан учрашувда Ўзбекистонни Марказий Осиёга улайдиган муҳим бўғин сифатида таърифлади.
Унинг айтишича, жорий йилда Эрон ва Ўзбекистон ўртасидаги савдо алмашинуви ҳажми 58 фоизга ошган.
Атабак учрашув давомида Эрон бизнес вакилларининг муаммоларини ҳам кўриб чиқди. У сўнгги йиллардаги саъй-ҳаракатлар икки давлат ўртасидаги иқтисодий алоқаларнинг сезиларли равишда фаоллашишига хизмат қилганини таъкидлади.
Унинг айтишича, Ўзбекистон минтақавий логистика йўлаклари, савдо алоқалари ва иқтисодий интеграцияда стратегик ўринга эга. Вазир икки давлат ўртасидаги саноат, энергетика ва кончилик йўналишларидаги ҳамкорликни янада кенгайтиришни ҳам таклиф қилди.
Шунингдек, темир йўл ва автомобил транспортидаги айрим тўсиқларни бартараф этиш, божхона муаммоларини ҳал қилиш ҳамда Ўзбекистон билан имтиёзли савдо келишувини имзолаш икки томонлама алоқаларда янги ривож яратишини билдирди.
Шу билан бирга йирик Эрон компаниялари раҳбарлари, парламент аъзолари, Эрон Ташқи савдони ривожлантириш ташкилоти раҳбари, ИМИДРО бошқаруви раиси ҳамда Саноат, кон ва савдо вазирлиги амалдорлари ҳам Тошкентга ташриф буюрган.
Атабак Тошкентга Ўзбекистон Бош вазири, Иқтисодиёт ва молия вазири, шунингдек Инвестициялар, саноат ва савдо вазири билан учрашиб, янги тариф келишувларини имзолаш, божхона тўсиқларини бартараф этиш ва савдо алоқаларини янада қулайлаштириш масалаларини муҳокама қилиш учун ташриф буюрган.