Фахрий футболчи Тўлаган Исоқов вафот этди
У футболчи сифатида “Пахтакор” шарафини 13 мавсум давомида ҳимоя қилган ва 1979 йилги машҳур таркибда омон қолган кам сонли футболчилардан эди.

Фахрий футболчи Тўлаган Исоқов вафот этди.
Ўзбекистон футбол ассоциацияси фахрийлар кенгаши раиси, ЎФА Ижроия қўмитаси аъзоси, Мураббийлар кенгаши аъзоси, "Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган ёшлар мураббийси" Тўлаган Исоқов вафот этди.
У футболчи сифатида “Пахтакор” жамоаси шарафини 13 мавсум давомида муносиб ҳимоя қилган, 252 ўйинда майдонга тушиб, 52 гол киритишга муваффақ бўлган. У жароҳат сабаб ўйнамагани учун 1979 йилги "Пахтакор" авиаҳалокатидан омон қолган эди. Худди шу йили Исоқов фаолиятини якунлади.
Мураббийлик фаолиятида давомида “Пахтакор”, “Зарафшон” ва “Сурхон” жамоаларини бошқарган, шунингдек, сўнгги йилларда ЎФА фахрийлар кенгашига раҳбарлик қилган.