platina.uz
Сиёсат

Ўзбекистонда АҚШнинг илғор томчилатиб суғориш технологиялари жорий этилади

Президент Шавкат Мирзиёевнинг АҚШ савдо вазири Ховард Латник билан учрашувида қишлоқ хўжалиги соҳасидаги ҳамкорлик масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

Ўзбекистонда АҚШнинг илғор томчилатиб суғориш технологиялари жорий этилади

Президент Шавкат Мирзиёев Вашингтон шаҳрида АҚШ савдо вазири Ховард Латник билан музокара ўтказди.

Кейинги йилларда товар айирбошлаш ҳажми 4 баробар кўпайиб, қарийб 1 миллиард долларга етди. Ўзбекистонда АҚШнинг 300 дан ортиқ компанияси муваффақиятли фаолият юритмоқда, саноат, қишлоқ хўжалиги, энергетика ва инновация соҳаларида қатор йирик кооперация лойиҳалари амалга оширилмоқда.

Мулолоқот чоғида савдо алоқаларини мустаҳкамлаш, ҳудудлараро ҳамкорликнинг самарали механизмларини яратиш, шунингдек, Мувофиқлаштирувчи кенгаш таъсис этишдан икки томон ҳам манфаатдор экани таъкидланди.

Қишлоқ хўжалиги соҳасидаги ҳамкорлик масалаларига алоҳида эътибор қаратилди. АҚШдан соя ва пахта етказиб бериш, шунингдек, Американинг илғор томчилатиб суғориш технологияларини жорий этиш бўйича дастлабки шартномалар тузилган.

Музокаралар якунида қўшма лойиҳаларни қўллаб-қувватлаш учун инвестиция платформасини яратиш орқали амалий ҳамкорликни фаоллаштиришга келишиб олинди.

© 2025 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid