platina.uz
Сиёсат

АҚШ ва С5+1 саммити Самарқандда ўтказилиши мумкин

Оқ уйда Марказий Осиё мамлакатлари ва АҚШ етакчиларининг С5+1 форматидаги саммити бўлиб ўтди.

АҚШ ва С5+1 саммити Самарқандда ўтказилиши мумкин

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Оқ уйда бўлиб ўтган Марказий Осиё мамлакатлари ва АҚШ етакчиларининг С5+1 форматидаги саммитида навбатдаги саммитни Самарқанд шаҳрида ўтказишни таклиф қилди.

Доналд Трамп раислигида ўтган тадбирда Қозоғистон президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев, Қирғизистон президенти Садир Жапаров, Тожикистон президенти Имомали Раҳмон ва Туркманистон президенти Сердар Бердимуҳамедов ҳам қатнашди.

С5+1 формати доирасидаги ҳамкорликни янада кенгайтириш мақсадида Ўзбекистон раҳбари қатор ташаббусларни илгари сурди:

  • иштирокчи мамлакатларда навбати билан жойлаштириладиган доимий фаолият юритадиган котибиятни таъсис этиш;
  • давлат идоралари, компаниялар ва молия институтлари ўртасида тизимли мулоқотни таъминлаш мақсадида вазирлар даражасида Инвестициялар ва савдо бўйича мувофиқлаштирувчи кенгаш тузиш;
  • “Марказий Осиё инвестициявий шериклиги” жамғармасини ишга тушириш;
  • Марказий Осиёни Жанубий Кавказ ва Европа билан боғлайдиган йирик транспорт-коммуникация ва энергетика лойиҳаларини амалга оширишда АҚШ билан фаол ишлаш;
  • муҳим минералларни қидириш, қазиб олиш ва чуқур қайта ишлаш борасидаги саъй-ҳаракатларни самарали мувофиқлаштириш;
  • тайёр маҳсулотларни глобал етказиб бериш занжирларига киритиш учун Махсус қўмитани тузиш;
  • минтақа қишлоқ хўжалигини Америка технологияларини жорий этган ҳолда модернизация қилиш мақсадида Минтақавий агротехнологик инновациялар шериклигини ташкил этиш;
  • гуманитар алоқаларни мустаҳкамлаш мақсадида АҚШнинг етакчи музейларида Марказий Осиё мамлакатларининг маданий меросига бағишланган қўшма кўргазмаларни ташкил этиш.

Саммит якунида кўп томонлама ҳужжатлар қабул қилинди.

© 2025 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid