platina.uz
Жамият

Андижонда 649 нафар масъул ходим интизомий жавобгарликка тортилди

Мингга яқин маҳаллалардаги криминоген вазият таҳлил этилди. 4 ҳолатда ходимларга жиноят иши очилди. 

Андижонда 649 нафар масъул ходим интизомий жавобгарликка тортилди

Андижон вилоятида мингга яқин маҳаллаларда содир этилган жиноятлар юзасидан хизмат текширувлари ўтказилди. Натижада 649 нафар ходим интизомий жавобгарликка тортилган. Бу ҳақда Халқ депутатлари Андижон вилояти кенгаши қарорида айтилади.

Қарор 2025 йил 6 ноябр куни эълон қилинган.

Унга кўра, вилоятда 9 ойида 6.709 та жиноятлар рўйхатга олинган бўлиб, шундан 2.010 таси олдини олиш мумкин бўлган, 2.015 таси аниқланадиган, 2.684 таси ахборот технологиялар соҳасидаги жиноятларни ташкил этган. Олдини олиш мумкин бўлган 2.010 та жиноятларнинг 1.011 таси маҳалла ҳудудида олдини олиш мумкин бўлган жиноятлар ҳисобланади.

Содир этилган 974 та маҳалла ҳудудида олдини олиш мумкин бўлган жиноятлар бўйича хизмат текширувлари ўтказилган.

Маҳалла ҳудудида олдини олиш мумкин бўлган жиноятларнинг 476 таси ўғирлик, 134 таси енгил тан жароҳати етказиш, 114 таси ўртача тан жароҳати етказиш, 50 таси оғир тан жароҳати етказиш, 23 таси талончилик, 34 таси оилавий зўравонлик, 19 таси қотиллик, 27 таси безорилик, 16 таси номусга тегиш ва бошқа жиноятларни ташкил этган.

Ушбу давр мобайнида 176 нафар ёшлар, 48 нафар вояга етмаганлар ва 60 нафар аёллар томонидан жиноятлар содир этилган. Мазкур жиноятлар бўйича ўтказилган хизмат текширувлари натижасига кўра, 649 нафар масъул ходимлар интизомий жавобгарликка тортилиб, 4 та жиноят иши қўзғатилган.

Интизомий жазоларнинг 342 таси ҳайфсан, 273 таси танбеҳ, 28 таси ишдан бўшатиш, 4 таси ойлик иш ҳақидан ушлаб қолиш, 2 таси қаттиқ ҳайфсан жазоларини ташкил этган.

Шунингдек, интизомий жазоларнинг 105 таси маҳалла раисларига, 214 таси ИИБ ходимларига, 48 таси мактаб ва мактабгача таълим ходимларига, 21 таси ёшлар ишлари агентлиги ходимлари ва бошқа соҳа вакилларига қўлланилган.

© 2025 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid