platina.uz
Жамият

Рақобат қўмитаси “Uzum nasiya” бўйича фирибгарликдан огоҳлантирди

Фуқаролар номига муддатли тўлов шартномаси расмийлаштириб, ҳеч қандай товар етказиб берилмаётгани кузатилган. 

Рақобат қўмитаси “Uzum nasiya” бўйича фирибгарликдан огоҳлантирди

Рақобат қўмитаси огоҳлантириш билан чиқди.

Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси истеъмолчилар ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича ўз ваколатлари доирасида ўрганишлар олиб бормоқда.

Сўнгги пайтларда истеъмолчилардан номаълум шахслар томонидан “Uzum nasiya” номидан қўнғироқлар қилингани ҳақида кўплаб мурожаатлар келиб тушмоқда.

Хусусан, "фирибгарлар" ****21242 рақамидан қўнғироқ қилиб, “Сиз акцияда маиший техника ютиб олдингиз, ютуқни олиш учун идентификациядан ўтинг”, деган баҳона билан фуқаролардан телефон рақамига келган SMS-кодни айтишни сўрамоқда.

Аслида эса, улар фуқаролар номига муддатли тўлов шартномаси расмийлаштириб, ҳеч қандай товар етказиб берилмаётганлигидан шикоятлар кўпаймоқда.

Қўмита томонидан:

-фирибгарлик йўли билан масофавий молиявий хизматлар кўрсатиш ҳолатларини олдини олиш,

- ахборот тизимларида хавфсизлик талабларига риоя этилишини таъминлаш,

- аниқланган камчиликларни бартараф этиш ҳамда бундай ҳолатларни такрорланмаслиги чораларини кўриш мақсадида

“SHAFFOF-MOLIYA” МЧЖ, “UZUM MARKET” МЧЖ ҳамда Марказий банкка тегишли мурожаатлар юборилди.

Аввалроқ қўмита ташаббуси билан чиқинди бўйича ярим миллиард сўмдан ошиқ пул аҳоли фойдаси ҳисоб-китоб қилинганди.

© 2025 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid