Доллар курси яна кўтарила бошлади
Муомалада бўлган бошқа асосий валюталар қиймати ҳам сезиларли ошди.

Эртага, 7 ноябрдан бошлаб долларнинг расмий курси 52,25 сўмга қимматлаб, 12 022,92 сўм бўлади.
Шунингдек, Марказий банк томонидан белгиланган валюталар курсида бошқа валюталар қиймати ҳам сезиларли даражада кўтарилади.
Масалан, 1 евро 94,88 сўмга ошиб, 13 843,19 сўм, 1 рубл эса 0,55 сўмга ошиб, 148,14 сўм бўлади.
