platina.uz
Иқтисод

Айрим қурилиш техникаси, асбоб-ускуна, бутловчи буюмлар божхона божидан озод этилади

Улар Қорақалпоғистондаги Ёшлар ижтимоий-иқтисодий маркази учун мўлжалланган бўлиши ва Ўзбекистонда ўхшаши бўлмаслиги керак. 

Айрим қурилиш техникаси, асбоб-ускуна, бутловчи буюмлар божхона божидан озод этилади

Айрим қурилиш техникаси, асбоб-ускуна, бутловчи буюмлар божхона божидан озод этилади.

Президентнинг "Қорақалпоғистон Республикасида тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни жалб қилиш ҳисобига Ёшлар ижтимоий-иқтисодий марказини барпо этиш чора-тадбирлари тўғрисида" қарори қабул қилинди.

Қарор 2025 йил 3 ноябр куни имзоланган.

Қарор билан ушбу Марказ ҳудудида инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш даврида Ўзбекистон Республикасида ўхшаши ишлаб чиқарилмайдиган, белгиланган тартибда шакллантириладиган рўйхатлар бўйича Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кириладиган қурилиш техникаси, асбоб-ускуна, бутловчи буюмлар, эҳтиёт қисмлар, қурилиш материаллари ва металл конструкциялар божхона божидан озод этилди.

Марказни ташкил этиш мақсадида хитойлик инвесторлар томонидан 2026-2030 йилларда 400 млн доллардан зиёд инвестиция киритилади. Марказ ҳудудида университет, технопарк, маданий объектлар, ёшлар бандлигини таъминлашга қаратилган корхоналар йўлга қўйилади.

Қурилган ижтимоий соҳа объектлари Соғлиқни мақлаш ва Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги тасарруфига ўтказиб берилади.

© 2025 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid