platina.uz
Сиёсат

АҚШ давлат котиби Марко Рубио Ўзбекистонга келади

Ташриф 2026 йилда амалга оширилади. Рубио Марказий Осиё мамлакатлари бўйлаб сафар қилади. 

АҚШ давлат котиби Марко Рубио Ўзбекистонга келади

АҚШ давлат котиби Ўзбекистонга келади.

АҚШ Давлат котиби Марко Рубио Марказий Осиё мамлакатларига, жумладан, Ўзбекистонга ташриф буюришини эълон қилди. Рубио 2026 йилда Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон ва Ўзбекистонга ташриф буюради.

Бу ҳақда 6 ноябр куни Давлат департаментида ушбу мамлакатлар ташқи ишлар вазирликлари раҳбарлари иштирок этган қабул маросимида эълон қилди:

"Мен келаси йили барча бешта давлатга ташриф буюришни ният қилганман. Бу бир ҳафта ёки ундан кўпроқ давом этадиган сафар бўлади".

Рубио АҚШ ва минтақа мамлакатларининг иқтисодий ривожланиш, бозорга кириш ва табиий ресурсларни қазиб олиш соҳаларидаги манфаатлари бир-бирига мос келишини таъкидлади. Унинг қўшимча қилишича, Қўшма Штатлар ҳамкорликни ҳам икки томонлама, ҳам C5+1 форматида кенгайтиришни кутмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Президент Шавкат Мирзиёев айни пайтда АҚШда бўлиб турибди.

© 2025 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid