platina.uz
Маданият

15 декабр Бутунжаҳон туркий тиллар куни деб эълон қилинди

1893 йилнинг айнан шу кунида даниялик олим Вилгелм Томсен Ўрхун битиклари алифбосини ўқиб чиққанини маълум қилганди. 

15 декабр Бутунжаҳон туркий тиллар куни деб эълон қилинди

15 декабр — Бутунжаҳон туркий тиллар куни сифатида белгиланди.

ЮНЕСКО Бош конференциясининг Самарқанддаги сессиясида 15 декабр — Бутунжаҳон туркий тиллар куни, деб эълон қилинди.

Бу сана рамзий маънога эга. 1893 йилнинг айнан шу кунида даниялик олим Вилгелм Томсен ўзбек, озарбайжон, қозоқ, қирғиз, турк ва туркман тилларининг вужудга келишига сабаб бўлган, туркий тиллар оиласининг келиб чиқишидан далолат берувчи энг қадимги ёзма ҳужжатлардан бири — Ўрхун битиклари алифбосини ўқиб чиққанини маълум қилган.

ЮНЕСКО маълумотларига кўра, туркий тиллар дунё бўйлаб 12 миллион квадрат километрга яқин ҳудудда яшовчи 200 миллиондан ортиқ инсоннинг она тили ҳисобланади.

© 2025 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid