platina.uz
Жамият

Украинада қийин аҳволда қолган 19 ўзбекистонлик ортга қайтарилди

Сентябр ойида Киев вилоятидаги иссиқхонада қулликда ушлаб турилган фуқаролар ҳақида маълумот берилганди. Уларга "жабрланувчи" мақоми тақдим этилган. 

Украинада қийин аҳволда қолган 19 ўзбекистонлик ортга қайтарилди

Украинадан 19 ўзбекистонлик ортга қайтарилди.

Ўзбекистон элчихонасининг Украина Миллий полицияси, шунингдек, Халқаро миграция ташкилоти (ХМТ)нинг Украина ва Молдовадаги ваколатхоналари билан ҳамкорликда олиб борган тезкор ва мувофиқлаштирилган саъй-ҳаракатлари туфайли Киев вилоятида қийин аҳволда қолган 19 нафар мамлакатимиз фуқароси ўз ватанига қайтарилди. Бу ҳақда “Дунё” ахборот агентлиги хабар берди.

Киев вилоятидаги иссиқхонада мажбурий меҳнатга ўхшаш шароитларда ушлаб турилган ватандошлар ҳақидаги хабарлар 18 сентябр куни Украина оммавий ахборот воситаларида пайдо бўлди. Вазият дарҳол дипломатик назоратга олинган.

Ўзбекистон элчихонаси фуқароларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, уларнинг қонуний ҳуқуқларини тиклаш ҳамда Украинадан хавфсиз чиқиб кетишлари учун ҳужжатли ва ташкилий масалаларни ҳал қилиш бўйича комплекс чора-тадбирларни тезда ташкил этди.

Музокаралар натижасида барча 19 фуқарога расман “жабрланувчи” мақоми берилди, бу уларга Украина қонунчилигига мувофиқ ҳар қандай санкциялар қўлланилиши эҳтимолини бутунлай йўқ қилди.

ХМТнинг Украина ва Молдовадаги офисларининг тўғридан-тўғри молиялаштириши билан Ўзбекистон фуқаролари 28 октябрь куни Киевдан Кишинёвга автомобил йўли орқали олиб кетилди. Молдова пойтахтида бўлганларида уларга хавфсиз турар жой, овқат ва зарур ёрдам кўрсатилди. 2 ноябрь куни барча 19 нафар ватандош ХМТнинг ваколатли вакиллари ҳамроҳлигида Кишинёв-Истанбул-Урганч рейси билан жўнаб кетишди ва 3 ноябрь куни Ўзбекистонга етиб келишди.

© 2025 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid