Чиқинди учун тўловлар фақат онлайн амалга оширилади
Янги тартиб 2026 йил январдан амалга киритилади. Барча электрон тўлов тизимлари орқали тўлов қилиш имкони яратилади.

2026 йилдан чиқинди учун тўловлар фақат онлайн тарзда амалга оширилади.
2026 йил 1 январдан бошлаб чиқинди хизматлари учун тўловлар эндиликда жисмоний ва юридик шахслар томонидан фақат электрон тарзда амалга оширилади.
Барча электрон тўлов тизимлари орқали тўлов қилиш имкони яратилади.
Эслатиб ўтамиз, 2024 йил кузидан бошлаб, чиқинди тўловидан қарзи борларни электрга тўловларини чеклаш жараёни бошланганди.
"Ҳудудий электр тармоқлари" АЖ октябрдан аҳолига огоҳлантириш хабарлари юборишни бошлаганини билдирганди.